UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

13 мар 08:20
Янгиликлар

Самбо

Ўзбекистон самбо ассоциацияси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги иккита ташкилот билан меморандум имзолади

Яхши биласиз, Ўзбекистон самбо ассоциацияси сўнгги пайтларда ҳамкорлик масаласида кўплаб ташкилотлар билан келишувларга эришиб келмоқда.

Мана шундай келишувларнинг навбатдагиси кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги икки ташкилот билан амалга оширилди. 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимларининг аксарият қисми самбо спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келишади, бу спорт тури ходимлар учун таянч спорт тури хисобланади. Бу бўйича икки томон узоқ йиллардан бери хамкорлик қилиб келишади. Эндиликда мазкур хамкорлик янги босқичга олиб чиқилмоқда. 

Кеча Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳамкорлик масаласида учрашув ўтказди. Унда ассоциациямиз раисига бош котиб Роман Шакиров ва раис ўринбосари Ислом Адилов ҳамроҳлик қилишди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг малака ошириш институти бошлиғи, полковник Олим Аҳмедов, институт бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Улуғбек Расулев, институт ўқитувчиси подполковник Муродхон Тўраев ва ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейи бошлиғи, подполковник Рустам Рашитходжаевлар иштирок этишди.

ИИВ Малака ошириш институти рахбарияти билан суҳбатда томонлар самбони янада ривожлантириш бўйича режалар ҳақида фикр алмашишди. Бу борада ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлган масалалар муҳокама қилинди. Самбо бўйича терма жамоамиз аъзоларининг аксарияти ушбу институт талабалари ҳисобланишади. Улар учун касбий тайёргарлик бўйича дарслар ҳам олиб борилади. Шу ва бошқа масалалар юзасидан бугун ҳар икки томон ўртасида меморандум имзоланди.

Иккинчи келишув эса юқорида таъкидланганидек Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейи билан амалга оширилди. Ушбу лицей спорт залида самбо бўйича машғулотлар ташкил этилади. У ердаги курсантлар учун самбо машғулотлари бўлиб ўтади. Бу эса ўз навбатида лицей курсантларининг жисмоний тайёргарлигини янада оширишга хизмат қилади. 

Қайд этиш лозимки, ушбу келишувлар Ўзбекистонда самбо спортининг ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшмай қолмайди. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг