UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

05 сен 15:48
Янгиликлар

Самбо

Ўзбекистон самбо ассоциацияси "Осиё болалари"да совриндор бўлган спортчиларимизни тақдирлади + ФОТО

Теглар :  Самбо
Хабарингиз бор, шу йилнинг 27 июль - 8 август кунлари Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида "Осиё болалари" VII халқаро ўйинлар ташкил этилганди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон самбо терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, делегациямиз ҳисобига 1 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўшиб қўйишганди. 

Мазкур ғалаба Ўзбекистон самбо ассоциацияси томонидан ҳам эътироф этилди. Бугун ассоциация биносида спортчиларни тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов, раис ўринбосари Ислом Адилов, терма жамоамиз бош мураббийи Роман Шакиров, аёллар терма жамоаси мураббийи Екатерина Близнецова, ассоциация ходимлари, совриндор спортчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этишди. 

Спортчиларни табриклар экан, Алишер Алимов ушбу медаллар терма жамоамиз учун муҳим аҳамият касб этгани, навбатдаги мусобақаларда самбочиларимиздан бунданда юксак натижалар кутилишини алоҳида қайд этди. 

Шундан сўнг самбочиларимизга эсдалик совғалари топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, "Осиё болалари"да қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлишганди: 

Олтин: 

-58 кг: Ислом Абдузокиров


Кумуш: 

-44 кг: Диёра Намозова

-54 кг: Фотима Мусаева


Бронза:

-41 кг: Бибихоним Одилова

-47 кг: Шахзода Садуллаева 

-46 кг: Немат Худайберганов

-49 кг: Асадбек Матякубов

-64 кг: Азамат Аблокулов 

-79 кг: Диербек Кучканов 


Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг