UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

17 дек 08:06
Янгиликлар

Самбо

Ўзбекистон самбо ассоциацияси раҳбарияти ЎзЖОКУда ўтказилган тадбирда иштирок этди

Теглар :  Самбо
16 декабрь куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида тадбир ташкил этилди.

Унда университет ректори Шерзод Қудратхўжа, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов, терма жамоамиз мураббийлари Роман Шакиров ва Екатерина Близнецова, Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати мутахассиси Отабек Эшмаматов ва университетнинг спорт журналистикаси факультетида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси талабалар билан учрашувда самбо бўйича Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионати ҳақида гапириб берди.

"Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар бўлаётгани сир эмас. Уч йил олдин мен ҳам жамоамиз билан биргаликда ассоциацияда иш бошладик. Қайд этиш лозимки, охирги нуфузли мусобақаларда терма жамоамиз натижалари яхшиланди. Сўнгги жаҳон чемпионатида дунё миқёсида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритдик. Агар шу йўналишда ишлашда давом этсак, биринчи ўринга ҳам чиқамиз. 

Бунинг замирида мамлакатимиз раҳбариятининг спортга, ҳусусан самбога қаратилаётган эътибор ҳам турибди. Бу шунчаки қуруқ гап эмас. Ҳақиқатдан ҳам ҳозирда самбога эътибор ошган. Буни спортчиларимиз ҳам ҳис қилиб туришибди ва ушбу эътиборга яраша, яхши натижалар билан жавоб қайтаришмоқда.

Спортчининг ютуғида нафақат унинг ўзи, балки бутун бошли жамоа, ҳусусан ОАВ ходимларининг ҳам ўз ўрни бор. Қилинаётган ишлар, эришилаётган натижаларни халққа етказиш учун ҳам сизлар кераксиз. Бу жараёнларда сизнинг ўрнингиз жуда катта", - деди Алишер Алимов.

Шунингдек, тадбирда университет ректори Шерзод Қудратхўжа талабалар учун мотивацион маъруза ўтди. 

Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан иштирокчиларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг