UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

21 фев 22:10
Янгиликлар

Самбо

Ўзбекистон самбо ассоциациясида бир неча вилоят бўлимлари ташкил этилди

Теглар :  Самбо
Ўзбекистон самбо ассоциацияси юртимиз бўйлаб ўз географиясини кенгайтирмоқда.

Кеча Тошкент шаҳрида ташкилот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов олиб борди. Унда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Тошкент вилоятида ҳам эндиликда Ўзбекистон самбо ассоциациясининг бўлими иш бошлади. Йиғилиш давомида бўлимга Комилжон Адилов раҳбар этиб сайланди. Маълумот ўрнида, Комилжон Тошпўлатович Адилов 1986 йили Тошкент вилоятида туғилган. Бугунги кунда Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида фаолият олиб бормоқда. 

Бундан ташқари, ўтказилган йиғилиш давомида Жиззах вилояти бўлими ҳам ташкил этилгани эълон қилинди. Унга Умаров Бахтиёржон Маҳмудович раҳбар этиб сайланди. Маълумот учун, Б.Умаров 1984 йилда Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Бугунги кунда Миллий гвардия қўмондонлиги, Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмларидан бирида командир сифатида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, Жиззах вилояти бош мураббийи этиб Ҳасан Бобоев фаолият олиб борадиган бўлди. Вилоят аёллар терма жамоасига Ойжамол Тўйметова, ўсмирлар жамоасига эса Муҳаммад Умрқулов бош мураббий этиб сайланди.  

Шунингдек, фаолиятида камчиликлар кўзга ташлангани учун Темир Умиров самбо ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Азамат Гулямов бир овоздан Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси ўринбосари этиб сайланди.

Йиғилишда мутасаддиларга ўз ҳудудларида самбони янада ривожлантириш, ишни ташкил этиш бўйича мақсад ва вазифалар белгилаб берилди. (https://t.me/uzbekistan_sambo/1972) 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг