UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

01 авг 16:52
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон спорт делегацияси Бутунжаҳон Университетлар Спорти федерацияси раҳбари билан учрашди

Теглар :  Ченду-2021
28 июль – 8 август кунлари Хитой Халқ Республикасининг Ченду шаҳрида Ченду-2021 ХХХИ ёзги Бутунжаҳон универсиада ўйинлари ўтказилмоқда.

ХХХI ёзги Бутунжаҳон “Универсиада” спорт ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг Бутунжаҳон Университетлар Спорти федерацияси (FISU) Президенти Леонс Эдер билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон Талабалар спорти Ассоциацияси раиси Жасур Акрамов, раиснинг биринчи ўринбосари, Бутунжаҳон Университетлар Спорти Федерацияси аъзоси Эркин Қодиров, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори Илҳомжон Турсуналиев расмий вакил сифатида қатнашдилар.

Учрашувда (FISU) Президенти Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни, шу жумладан талабалар спортни ривожлантиришга берилаётган эътибор ҳамда уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга алоҳида миннатдорчилик билдирди.   

Келгусида 2025-2026-йилларда FISU томонидан ўтказиладиган Жаҳон чемпионатлари ва Халқаро Универсиада ўйинларига бағишланган Форум ва Ассамблеяларни Ўзбекистон Республикасида ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг