UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0

03 авг 07:38
Янгиликлар

Стол тенниси

Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг раҳбариятида ўзгариш

Давлат солиқ қўмитасида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Шерзод Кудбиев раҳбарлигида федерациянинг навбатдан ташқари сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, мутахассислар, мураббийлар, спортчилар, ҳакамлар, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий давлат солиқ бошқармаси бошлиқлари (видеоконфренцалоқа платформаси орқали) иштирок этди.

Кун тартибида федерация устави ва ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, жумладан, федерация бош котиби, ижрочи директори, раис ўринбосарлари ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини сайлаш, шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Қайд этиш жоиз, стол тенниси мамлакатимизда энг оммавий спорт турларидан бири бўлиб, ёшларимиз бўш вақтларини мазкур спорт билан ўтказишни яхши кўришади. Буни тадбирда сўзга чиққан расмийлар ҳам алоҳида таъкидлашди. 

Шунингдек, улар бу каби спорт турлари мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботида муҳим ўрин тутиши, бундан кейин уни ёшлар орасида янада оммалаштириш зарурлигини қўшимча қилишди.

Конференцияда федерация бош котиби лавозимига Шерзод Пардаев, ижрочи директор лавозимига эса Ойбек Музаффаровнинг номзодлари кўрсатилди ва ушбу мутахассислар конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан янги лавозимга сайланишди.

Тадбир давомида соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг