UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

29 сен 07:12
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон таэквондо WT жамоасида бош мураббий ўзгарди

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоасини энди Павел Хан бошқаради.

Бу ҳақида ассоциациянинг Токио-2020 якунлари ва янги стратегик режаларга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов, Спортнинг яккакураш турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби директори Баҳодир Маматназаров, шунингдек, ассоциация мутасаддилари ва мураббийлари иштирок этишди.

Даставвал ассоциациянинг Токио-2020 Олимпия ўйинларигача бўлган фаолияти сарҳисоб қилинди. Шерзод Ташматов Олимпиада якунидан кейин спортчиларнинг иштироки чуқур таҳлил қилингани, шундан сўнг терма жамоада бош мураббий ўзгарганини маълум қилди. Унга кўра, эндиликда Павел Хан бош мураббий, Александр Ким эса маслаҳатчи тренер сифатида фаолият олиб боради.

Терма жамоанинг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик стратегияси билан Шерзод Ташматов ҳамда Павел Хан аниқ ва тушунарли қилиб гапириб беришди. Унга кўра, ички чемпионат якунига етгач терма жамоа таркиби яна бир бор шакллантириб олинади ва ҳар бир Олимпия вазн тоифасида 2 нафардан спортчи тайёрлаб борилади. Аёллар жамоасига эса жанубий кореялик мураббий жалб этилиши режалаштирилаётгани айтилди.

Тақдимотда олдинда турган комплекс мусобақаларга тайёргарликдан ташқари ушбу спорт тури оммавийлигини янада ошириш, жумладан, юртимизда таэквондо билан шуғулланувчилар сонини 25 минг нафардан кўпайтириш, вилоятлардаги моддий-техник базани яхшилаш, халқаро мусобақалар орқали нафақат спортчи, балки мураббий ва ҳакамларнинг ҳам савиясини кучайтириш бўйича режалар муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Хан Павел Афанасьевич 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Таэквондо бўйича Ўзбекистоннинг илк Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитовнинг мураббийи ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг