UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

07 июл 08:46
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон таэквондо WT терма жамоаси "Turkish Open"да иштирок этиш учун Анқарага жўнаб кетди

6-9 июль кунлари Туркия пойтахти Анқара шаҳрида таэквондо WТ бўйича "Turkish Open" халқаро турнири бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақа G2 таснифида ўтказилади ва унда ғолибликни қўлга киритган спортчилар Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида 20 рейтинг очкосига эга бўлади. Турнирда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси пойтахт Анқара шаҳрига етиб борди.

Мураббийлар штаби мазкур турнир учун 11 нафар спортчини танлаб олди. Таркибдан ўтган йилги "Turkish Open" ғолиблари Никита Рафалович ва Мадинабону Маннопова ҳам жой олган. 

"Turkish Open 2023"га йўл олган таркиб:

Эркаклар:

-54 кг: Омонжон Отажонов

-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев ва Нажмиддин Қосимхўжаев

-74 кг: Жасур Жайсунов

+87 кг: Никита Рафалович

Аёллар:

-49 кг: Мадинабону Маннопова

-53 кг: Чарос Қаюмова ҳамда Ситора Эргашева

-57 кг: Мадина Мирабзалова

-67 кг: Феруза Содиқова ҳамда Озода Собиржонова

Мураббийлар штаби: Николай Кан, Зайнобиддин Назаралиев, Максим Рафалович, Паҳлавон Собиров

Шифокор: Алексей Чернёв

Аввалроқ, Ўзбекистон кадетлар ҳамда ўсмирлар терма жамоалари мазкур мусобақада иштирок этиш учун Анқара шаҳрига жўнаб кетганди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз ўтган йилги "Turkish Open" мусобақасида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг