UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

07 июл 20:31
Янгиликлар

От Спорти

Ўзбекистон тарихида илк маротаба отлар иштирокида оммавий спорт сайли ташкил этилди + ФОТО

Теглар :  От спорти
Бугун, 7 июль куни пойтахтимиз марказида отлар иштирокида ажойиб тадбир бўлиб ўтди. Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлар отлар иштирокидаги унутилмас томошага гувоҳ бўлишди.

От спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшини, Ички ишлар қошидаги патруль-пост ва қўриқлаш хизмати, Миллий гвардиянинг фахрий қоровуллари иштирокида ўтказилган ушбу тадбир йиғилганларда ажойиб таассурот қолдирди.

Маълумот учун, бундай байрамона намойишлар дунё бўйлаб кўп ўтказилиб турилади. Аммо, Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу тадбир Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилди. Бундай чиқишлар орқали мамлакатимиз аҳолисини от спортига қизиқтириш мақсад қилиб қўйилган.

Унда 80га яқин турли наслдаги отлар қатнашди. Бу кўрсаткич дунё бўйича ҳайвонлар иштирокидаги тадбирлар учун йирик ҳисобланади. Айни пайтда жаҳон рекорди Бирлашган Араб Амирликларига тегишли. У ерда ўтказилган тадбирда 116та от иштирок этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 июл 22:46:00
Abdurasul Nishonov
]otlarga imkonoyat yaratib berilyabdi''
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг