UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

25 мар 10:41
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон Тбилиси "Катта Дубулға" турнирида нечанчи ўринни эгаллади?

22-24 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирга мезбонлик қилди.

Уч кун давомида дунёнинг 5 қитъаси 83 давлатидан келган 531 нафар дзюдочи мусобақа медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқди. 

Ўзбекистон терма жамоасининг жами 18 нафар дзюдочиси ҳам Тбилиси татамиларида ўз маҳоратини намойиш этди. Илиас Илиадис шогирдлари якунда иккита кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида 83 давлат орасида 12-ўринни эгаллади. Сардор Нуриллаев (-66 кг) ва Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) терма жамоамизга кумуш медалларни тақдим этишди. 

Грузия терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича катта фарқ билан пешқадамга айланди. Мезбонлар 4 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Кучли учликдан Испания ва Канада терма жамоалари жой олишди. Жами 8 давлат дзюдочилари камида 1 та олтин, 24 таси камида 1 та бронза медалини расмийлаштирди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг