UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0

09 окт 09:11
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ўзбекистон ва БАА қиличбозлик федерациялари ҳамкорлик меморандумини имзолашди

Бугун пойтахтимизда илк бор Осиё қиличбозлик конфедерациясининг (ОҚК) Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади.

Ҳозирда ушбу тадбирда иштирок этувчи делегатларнинг барчаси пойтахтимизга ташриф буюрди. Кеча МОҚ раҳбари, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов БАА қиличбозлик федерацияси президенти Шайх Салим Султонни қабул қилди.

Таъкидлаш жоиз, Шайх Салим Султон ОҚК раҳбарлигига кўрсатилган икки номзоддан бири ҳисобланади. Рустам Шоабдураҳмонов суҳбатда меҳмонга ўзининг илиқ тилакларини билдириб ўтди.

“Араб минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, мураббийлар малакасини ошириш, тажриба алмашиш каби йўналишлардаги ҳамкорликни давом эттириш нафақат биз, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун жуда муҳим. Давлатимиз раҳбари спортимизни ривожлантириш борасидаги ташаббусларимизни доимо қўллаб-қувватлаб келганлар. Маълумки, мамлакатларимиз ўзаро мустаҳкам алоқаларни ўрнатиб бормоқда. Биз эса буни спорт соҳасидаги ҳамкорлигимиз билан ривожлантиришга ҳаракат қиламиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ва БАА қиличбозлик федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ўз навбатида, Шайх Салим ҳам таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Мен бу ерда дўстларим, яқинларим, қиличбозлик оиламиз билан эканман, ўзимни иккинчи уйимдагидек ҳис қиламан. Сиз илгари сурган ташаббус билан биргаликда катта натижаларни қўлга киритишимизга ишонаман. Бу имзоланган ҳужжат қўйган мақсадларимиз сари дадил қадам ташлашимизда жуда муҳимдир. Дарҳақиқат, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик энди бошланаётгани йўқ. Биз бир неча йиллар аввал бошланган дўстона алоқаларни янада ривожлантирмоқдамиз”, – деди БАА қиличбозлик федерацияси раҳбари.

Самимий руҳда ўтган суҳбатда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги режаларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди. Ташриф давомида меҳмонга МОҚ биноси бўйлаб кичик экскурсия ташкил этилди. Бу билан Шайх Салим Султон ўзбек спортининг шонли тарихи ҳақида маълумотларга эга бўлди. Имзоланган ушбу ҳамкорлик меморандуми эса Марказий Осиё ва Араб мамлакатларини спорт оламида янада бирлаштирувчи муҳим ҳужжат бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг