UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

05 апр 11:18
Янгиликлар

От Спорти

Ўзбекистон ва Италия ўртасида от спорти бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорт федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ҳамда Италия от спорти федерацияси раҳбари Марко ди Паоло ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Ушбу келишувда ҳамкорлик халқаро даражада олиб борилиши кўрсатилган. Онлайн ўтган мазкур тадбирда Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Отабек Акбаров ҳам қатнашди.

Тадбир доирасида Италия томони Баҳромжон Газиев бошчилигидаги делегациямизни жорий йилнинг 25-29 май кунлари Сиена шаҳрида ўтадиган халқаро мусобақа ҳамда 15-25 сентябрь саналарида учкураш ва драйвинг бўйича ўтадиган жаҳон чемпионатига таклиф этди. Ўз навбатида мамлакатимиз томони ҳам апрель ойида Тошкентда ўтадиган конкур бўйича халқаро мусобақада Марко ди Паолони фахрий меҳмон сифатида кўришдан мамнун эканини билдирди.

Ҳамкорлик келишувига кўра, ўзбекистонлик чавандозлар Италиядаги энг яхши базалардан бири “Pratoni Eventing – Ranieri” от спорти клуби ва ушбу давлат ҳудудида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши, мусобақаларда иштирок этиши мумкин. Шунингдек, томонлар йирик от заводлари фаолиятида ҳам ҳамкорлик қилиш бўйича келувга эришдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг