UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

27 авг 06:51
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон ва Жанубий Корея спорт тадқиқотлари институти ўртасида Меморандум имзоланди

Теглар :  ЎзДЖТСУКорея
ЎзДЖТСУ ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳамда Корея спорт тадқиқотлари институти ўртасида ҳамкорлик Меморандумига имзо чекилди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳамда Корея спорт тадқиқотлар институти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Ўтказилган видеомулоқотда таълим муассасалари раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Онлайн тарзда ўтказилган тадбир чоғида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори Рашид Маткаримов ҳамда Корея спорт тадқиқотлар институти директори Ҳонг Сун Сонг давлатларимиз ўртасидаги алоқалар барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини алоҳида эътироф этишди. 

Шундан сўнг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳамда Корея спорт тадқиқотлар институти ўртасида онлайн тарзда ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Мазкур Меморандум доирасида томонлар қуйидаги вазифаларни ҳал етиш бўйича қўшма ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олдилар:

- Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида инновацион ғояларни биргаликда тарғиб қилиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;

- Жисмоний маданият ва спорт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини биргаликда ташкил етиш ва бажариш;

- Корея ва Ўзбекистонда оммавий спортни биргаликда ривожлантириш;

- Аҳолини оммавий соғломлаштириш бўйича соғлиқни сақлаш дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- Миллий спорт жамоаларини шакллантириш ва такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш;

- Жисмоний маданият ва спорт соҳасида илмий-амалий конференциялар, форумлар, семинарларни ташкил етиш ва ҳамкорликда иштирок етиш;

- Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги жамоат ташкилотлари, спорт федерациялари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик;

- Жисмоний маданият ва спорт соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларининг илмий ва спорт журналларида биргаликда чоп етилиши.

Учрашувни амалга оширишда Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси яқиндан ёрдам берди va муваффақиятли ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг