UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

10 окт 07:26
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон ва Украина Миллий олимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ўзаро тажриба алмашиш мақсадида дунёнинг етакчи спорт державалари билан ҳамкорлик лойиҳаларини давом эттиради.

Бир неча кун муқаддам Хитой Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, мазкур лойиҳа доирасида бугун Украина Миллий олимпия қўмитаси билан ана шундай битимга эришилди. Онлайн ўтган мазкур тадбирда Ўзбекистон номидан МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Бош котиб Ойбек Касимов ва қўмитанинг бошқа мутасаддилари иштирок этган бўлса, Украина тарафидан афсонавий спортчи, ҳозирда мазкур давлат Миллий Олимпия қўмитасини бошқараётган Олимпия ўйинлари чемпиони Сергей Бубка бошчилигидаги вакиллар, шунингдек, Ўзбекистоннинг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Курманов иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур меморандумни имзолаш жараёни жорий йилнинг 21 март куни Сергей Бубканинг Тошкентга ташрифи арафасида ташкил қилиниши режалаштирилган, бироқ коронавирус инфекциясининг тарқалиши сабаб ортга сурилган эди. Тадбир давомида Рустам Шоабдураҳмонов мамлакатимизда спортни ривожлантириш борасида Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида гапириб ўтди.

“Карантин даврида Мустақиллигимиз арафасида ташкил қилинган оғир атлетика бўйича онлайн мусобақа украиналик спортчилар ҳам биринчи ўринни қўлга киритишди ва бу Сиз томонидан пандемия пайтида ҳам катта ишлар олиб борилаётганидан далолат. Ўзингиз бир вақтлар Собиқ Иттифоқ халқлари ичида минглаб инсонлар учун ўрнак бўлгансиз. Кўпчилик Сиз каби буюк спортчи бўлишни орзу қилган. Ҳамкорлигимиз доирасида украиналик спортчи ва мураббийларни мамлакатимизда кўриш биз учун шараф. Сизнинг ўзбек спортида ўрнингизни ҳам алоҳида айтиб ўтиш жоиз. 2014 йил ҳозирги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва енгил атлетика базамизнинг биноларига илк ғишт қўйган инсонлардан бирисиз«, – деди МОҚ раҳбари.

Шунингдек, Сергей Бубка ҳам бугунги тадбир юзасидан ўз фикрларини билдирар экан, мамлакатларимиз орасидаги дўстона алоқаларни спорт соҳасида ҳам давом эттиришдан миннатдор эканлигини билдириб ўтди. Шундан сўнг ҳар икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик меморанудми имзоланди. Унга кўра, мамлакатлар йирик спорт мусобақаларига тайёргарлик доирасида ўзаро ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш, спорт илм-фанида эришилаётган ютуқлар борасида ўзаро тажриба алмашиш, спорт тиббиёти, фармакалогияси бўйича ҳамкорликда ишлашади. Шунингдек, сузиш, қиличбозлик, енгил атлетика, гимнастика, ўқ отиш спорти ва эшкак эшиш спорт турларида украиналик мураббийлар мамлакатимизда ўз тажрибалари билан ўртоқлашишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг