UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

10 окт 08:08
Янгиликлар

Велоспорт

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси Макгрегор билан келишиб олди

Теглар :  ВелоспортЕХҲТ
Хабарингиз бор, пойтахтимиздаги велотрек ўқув-машғулотлар базасида бир неча кун давомида ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Кеча мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ўтказилиб, унда Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг доимий ҳамкорларидан бири – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги элчиси Жон Макгрегор ҳам иштирок этди.

Тақдирлаш маросимида юқори мартабали меҳмон томонидан Ўзбекистон велосипед спорти федерациясига 40 та замонавий велосипед тақдим этилди.

Маълумот учун: янги велосипедларнинг 30 таси велотрек ўқув-машғулотлар базасига, яна 10таси федерациянинг Наманган вилояти бўлимига топширилади.

Тадбирда сўзга чиққан Жон Макгрегор мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт, хусусан оммавий спорт тарғиботига шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида жиддий эътибор қаратилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, мазкур жараёнда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти амалий ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг