UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0

01 ноя 17:10
Янгиликлар

Велоспорт

Ўзбекистон велосипед спорти федерациясига 2 та автомобил ва замонавий “Wattbike” совға қилинди

Теглар :  Велоспорт
Бугун пойтахтимизда велотрек бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.

26 октябрь куни старт олган ушбу мусобақа давомида Республикамизнинг энг сара трек усталари бор маҳоратларини намойиш қилишди.

Аҳамиятлиси, бугун бўлиб ўтган мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими нафақат спортчилар, балки Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси мутасаддилари учун ҳам унутилмас тадбирга айланди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ мутасаддилари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияга бириктирилган ҳомий “Асака банк” АТБнинг мутасаддилари ҳам иштирок этишди. Тантанавор руҳда ўтган тадбирда федерацияга МОҚ номидан замонавий “Wattbike” (уй шароитида машғулот учун фойдаланиладиган электрон велосипед) топширилган бўлса, “Асака банк” томонидан 2 та енгил автомобил “Nexia-3” ва “Damas” совға қилинди. Ушбу енгил автомобиллар спортчиларимизнинг машғулот жараёнида мураббийларимизнинг ишини анча енгиллаштириб, керакли натижаларга эришишларида хизмат қилишига ишонамиз.

Ўз навбатида, федерация бош котиби Козим Ўринбойхўжаев тадбирда сўз олиб, муҳтарам Президентимиз бошчилигида спортга қаратилаётган эътибор, Олимпия ўйинларига тайёрланаётган федерацияларимиз ҳукуматимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини эътироф этди.

Шундан сўнг мусобақаларнинг барча йўналишларида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг