UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0

17 мар 19:23
Янгиликлар

Кураш

Ўзбекистонда "Курашлотто" лотореяси ташкил этилади

Теглар :  Кураш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4881-сонли қарори қабул қилинганидан сўнг миллий спортимиз бўлган курашни ривожланишида салмоқли қадамлар ташланмоқда.

Қарорда белгиланганидек, кураш бўйича нуфузли   мусобақаларни ташкил қилиш, Ўзбекистонда курашни умумхалқ спорт турига айлантириш, курашни оммалаштириш энг долзарб масалалар сирасига киритилди. Нафақат ривожлантириш бу асносида уни тижаратлашувини йўлга қўйиш жумладан тадбиркорлар, хорижий инвесторларни жалб қилиш орқали кураш яктаклари ва гиламларини ишлаб чиқариш, букмекерлик фаолиятини   ҳамда кураш лотереясини  ташкил этиш   вазифалари алоҳида бандлар билан белгилаб берилди. 

Юқоридаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун 17 март куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги анжуманлар залида анжуман бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Кураш Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.

Ундан асосий мақсад “Курашлотто”(“KURASHLOTTO”) лаҳзали, пул ютуқли лотереясини ташкил этиш ва ўтказишдан олинадиган маблағлар ҳисобидан “Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш” Концепциясида белгиланган вазифаларнинг бажарилишига, курашни Ўзбекистон ва жаҳонда янада ривожлантиришга, мазкур спорт тури инфратузилмасини янада такомиллаштириш, кураш маҳорат мактаблари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бошқа мақсадли тадбирларни молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини шакллантиришдан иборат

Матбуот анжуманини- Миллий олимпия қўмитаси кураш бўлими раҳбари  К.Усмонов бошқариб борди.  Анжуман иштирокчилари “Курашлотто”  лаҳзали пул ютуқли лотереясининг ташкил этишдан мақсад ҳақида миллий спортимиз курашни ривожлантириш йўлидаги ишлар хусусида гапирдилар. Ўзбекистон Кураш федерациясининг биринчи ўринбосари, халқаро кураш қоидалари асосчиси К.Юсупов ва  Акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари Акрамов Дониёр Мамурович  томонларидан битим имзолангач, улар журналистларни саволларига жавоб бердилар.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг