UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

22 июн 14:55
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистонда Олимпия ҳафталиги старт олди + ФОТО

23 июн – Халқаро Олимпия куни. Ҳозир бутун дунёда ушбу сана муносабати билан турли оммавий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бугундан мамлакатимизда ҳам “Халқаро Олимпия куни” доирасида ўтказиладиган тадбирлар старт олди. 

Коронавирус пандемияси тўлиқ ортга чекинмаганини инобатга олган ҳолда ушбу байрамни ихчам ва чиройли қилиб ўтказиш кўзда тутилган. 28 июнга қадар давом этадиган ушбу ҳафталикда 15 та федерацияларимиз турли оммавий тадбирлар, қизиқарли мусобақалар ташкил қилишни режалаштирган. 

Бугун эрта тонгда МОҚ биносида ушбу мусобақалар стартига бағишланган катта флешмоб ўтказилди. Унда Миллий Олимпия қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, федерация ва ассоциациялар масъуллари, фахрийлар ва ёш спортчилар жам бўлишди. 

Тадбирда мутасаддилар Халқаро Олимпия куни тарихи, унинг ўзига хос аҳамияти, ҳукуматимиз томонидан соғлом турмуш тарзи ва Олимпизм ғояларини тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтишди. Шундан сўнг йиғилганларга Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг дунё Олимпия оиласига йўллаган байрам табриги қўйиб берилди. 

Тадбир якунида иштирокчилар билан Халқаро Олимпия кунига бағишланган флешмоб жараёни бўлиб ўтди ва барча эсдалик учун суратга тушишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг