UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

20 окт 12:38
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонда яна бир спорт ассосиацияси ташкил этилди

Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассосиациясига асос солинди.

Мамлакатимизда аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди.  

Ассосиациянинг илк конференциясини МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдурахманов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Дурдона Раҳимова, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари Дилнозахон Каттахонова, фитнес ва масрестлинг федерациясининг масъуллари иштирок этишди. 



Ойбек Омилович даставвал ташкил этилаётган янги ассоциациянинг мақсад ва вазифалари хусусида тўхталар экан, бу Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаларида илгари сурган Соғлом турмуш тарзи ҳаракатининг амалий натижаси бўлишини таъкидлади. 

Тадбирда Одил Қаландарович Абдурахмонов номзоди Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси раислигига илгари сурилди. Делегатлар ушбу номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлашди ва О.Абдурахманов янги ташкил этилган ушбу ассоциация раиси этиб сайланди. 



Ўз навбатида, Одил Қаландарович билдирилган ишончни оқлашга, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни тарғиб қилиш, мамлакатимиздаги фитнес индустриясини янада кучайтириш йўлида бор куч-ғайратини ишга солишга ваъда берди.

Кун тартибига мувофиқ, Ассоциация раиси ўринбосарларининг таркиби ҳам шакллантириб олинди. Унга кўра, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Жаҳонгир Наврўзов, Моҳир Каримов ҳамда Шоҳруҳ Далиев Ассоциация раиснинг ўринбосарлари лавозимига сайланишди. 



Тадбирда сўз олган Дурдона Раҳимова Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ушбу ташкилот фаолиятини ривожлантириш, ёшлар орасида кенг тарғиб қилишда елкадош бўлишини билдирди. Шунинг билан, Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциациясининг Конференцияси ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг