UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0

09 апр 22:05
Янгиликлар

Самбо

Ўзбекистонлик самбочи Муҳаммаднозим Шукуров АҚШ очиқ чемпионати ғолибига айланди

Теглар :  Самбо
Хабар бериб ўтганимиздек, АҚШнинг Нью-Жерси штатида самбо бўйича АҚШ очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу очиқ чемпионатда АҚШдан ташқари Россия, Грузия, Беларусь, Қирғизистон ва Ўзбекистон самбочилари ҳам иштирок этишмоқда. 

Мусобақада Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони, Осиё чемпионати совриндори, Жахон кубоги совриндори, терма жамоамиз аъзоси Муҳаммаднозим Шукуров ҳам иштирок этди. 

Қувонарлиси, Муҳаммаднозим мусобақада барча рақибларини мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди. 

Шунингдек, мусобақада қатнашган яна бир ҳамюртимиз Элёр Серикбаев финалга қадар етиб бориб, кумуш медаль эгасига айланди. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов тақдирлаш маросимида иштирок этди ва совриндорларни тақдирлади. Бундан ташқари, ассоциациямиз раҳбари АҚШ самбо федерацияси раҳбариятига Ўзбекистон самбо ассоциациясининг эсдалик совғаларини топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг