UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

27 мар 12:46
Янгиликлар

Тадбирлар

“ЎзДЖТСУ 65 ёшда” номли мегатанлов ғолиблари тақдирланди. Улар орасида сайтимизнинг икки мухбири ҳам бор + ФОТО

Теглар :  ЎзДЖТСУТанлов
Бугун 27 март куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида университет Кенгашининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 65 ёшда” номли мегатанлов ғолиблари тақдирланди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоасининг жисмоний тарбия ва спорт, илму маърифат ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги ютуқларни кенг ёритиш, университетда кўп йиллар фаолият кўрсатган, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган фидоий устозлар, спортчилар тўғрисида жамоатчиликни кенг таништириш мақсадида “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 65 ёшда” номли мегатанлов 2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб эълон қилинди.

Танлов миллий ва ҳудудий босма оммавий ахборот воситалари, интернет оммавий ахборот воситалари, ахборот агентликлари, радио ва телекомпаниялар журналистлари ўртасида “Энг яхши журналистик материал” ҳамда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, талабалари ўртасида “Энг яхши мақола” номинациялари бўйича 2020 йилнинг 1 июнидан 31 августга қадар ўтказилди.

Мегатанловнинг аҳамиятли жиҳати барча профессор-ўқитувчиларини ҳамда талаба-ёшларини оммавий ахборот воситаларида, интернет сайтларида ва  университет сайтида олийгоҳнинг тарихи ва бугуни акс этган мақолалар билан фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Мана шу каби танловлар университетимиз тарихи ва спорт соҳасида, таълим тизимида тутган ўрнини талаба-ёшларга етказибгина қолмасдан уларнинг ўзи таълим олаётган олийгоҳдан фахрланиб юришлари учун замин яратиши шубҳасиз, – дейди университетнинг Ўқув ишлари бўйича проректори И. Аҳмедов

Ушбу танловнинг “Энг яхши журналистик материал” номинациясига миллий ва ҳудудий босма оммавий ахборот воситалари, интернет оммавий ахборот воситалари, ахборот агентликлари, радио ва телекомпаниялар журналистлари томонидан 50 дан ортиқ  материаллар электрон ва босма шаклида келиб тушди. Афсуски, коронавирус пандемияси сабаблими олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари “Энг яхши мақола” номинациясида кўнгилдагидек иштирок этмади.

Тадбирда Мегатанловнинг “Энг яхши журналистик материал” номинацияси бўйича:

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Sport» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси «Болалар спорти, оммавий спорт ва халқ ўйинлари» бош муҳарририятининг бош муҳаррир ўринбосари Акбарали Аллаев 1-даражали диплом; 

- Olamsport.com сайти мухбири Илҳом Раҳмонов 2-даражали диплом; 

- “Sport”,   “Спорт+”, “Ўзбекистон футболи” газеталари бош муҳаррири Мирзаҳаким Тўхтамирзаев  ва Olamsport.com сайти мухбири Азиз Тўхтамуродовлар 3-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, Мегатанловнинг олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари ўртасида ўтказилган “Энг яхши мақола” номинацияси бўйича фаол иштирок этган Чирчиқ давлат педагогика институти катта ўқитувчиси Лутфулло Ахатов ва Ажиниёз номидаги НукусДПИ, Жисмоний маданият факультети, Хотин-қизлар спорти йўналишининг 3-босқич талабаси Дилдора Қурбоноваларга университетнинг ташакурномаси тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг