UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0

18 июл 08:46
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ қошида "Sport Akademy" номли ўқув маркази ташкил этилди

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети қошида "Sport Аkademy" номли ўқув маркази ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ - 5117-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети қошида "Sport Аkademy" номли ўқув маркази ташкил этилди.

Куни кеча мазкур ўқув марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов, агентликнинг Тошкент вилояти ҳудудий вакиллиги бошлиғи Зарина Рахимова, Республика маънавий - маърифий марказнинг Чирчиқ шаҳари филиали директори Муяссар Тўраева, "FAN NURI" ўқув маркази директори Фаррух Аминов, "ZAR DONISH" хусусий корхонаси директори Шоира Авазова, "Khan Book" МЧЖ  таъсисчи раҳбари Сардорбек Отахонов ҳамда университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбир доирасида Тошкент вилояти ҳудудий олий ва Халқ таълими ходимларини хорижий малака ошириш ва стажировка дастурларига тайёрлаш, педагог ходимларнинг тил билиш бўйича сертификатлар олишларини қўллаб-қувватлаш, Германия, Япония ва бошқа давлатлардан кўнгилли ўқитувчиларни "Sport akademy" ўқув марказига таклиф этиш бўйича келишувлар имзоланди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг