UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

06 окт 18:10
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУ талаба-ёшлари учун беқиёс туҳфа!

Теглар :  Университет
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида янги талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди.

Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини бажариш ҳамда талаба-ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг қулай шароитларда таълим олишини таъминлаш мақсадида инвестеция дастури асосида қурилиши якунланган 9 қаватли 1100 ўринга мўлжалланган 3-сонли Талабалар турар жойининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Спортни  ривожлантириш вазири А.Икрамов, Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Ҳидоятов, олийгоҳ ректори М.Болтобаев, бир гуруҳ фахрий меҳмонлар, университет раҳбарият жамоаси, бино қурувчилари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Очилиш маросими дастлаб, Спортни ривожлантириш вазири А.Икромовнинг кириш сўзи билан бошланди. Шунингдек, Чирчиқ шаҳар ҳокими Д.Ҳидоятов ва университет ректори М.Болтабаевлар ҳам мазкур ТТЖнинг қурилиб, фойдаланишга топширилаётганлигдан нақадар мамнун эканликларини билдириб ўтишди. Шундан сўнг, раҳбарлар томонидан рамзий лента қирқилди ва барчалари турар жойда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бино ичидаги хоналарнинг жиҳозланиши, талабаларга янада қулайлик яратиш учун мўлжалланган замонавий ускуналарнинг мавжудлиги тадбир иштирокчиларининг эътирофига сазовор бўлди.

Якунда эса университет раҳбарияти томонидан мана шундай кўркам турар жойнинг қад ростлашига ўзларининг улкан ҳиссасини қўшган қурувчиларга тўн кийгизилди.

Университет ахборот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг