UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

21 янв 10:48
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ талабалари “Адиблар хиёбони” ва "Ғалаба боғи" да бўлишди

Ўқувчи-ёшларда ўзбек ва жаҳон адабиётига бўлган қизиқишини ошириш, адиб ва мутафаккирларимиз ижоди билан яқиндан танишиш, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш мақасадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассаларида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, вазирликнинг жорий йил январь ойига мўлжалланган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари режасига асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаларининг Тошкент шаҳридаги “Адиблар хиёбони” ва “Ғалаба боғи”га ташрифи уюштирилиб, таништирув тадбирлари ташкил этилмоқда. 

Ҳозиргача мазкур тадбирларда университетнинг Футбол ва қишки спорт турлари, Яккакураш спорт турлари, Кўпкураш спорт турлари, Спорт ўйинлари ва Спортни бошқариш ва касбий фанлар факультетларининг талабалари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Ўзбек тили ва адабиётининг ривожига улкан ҳисса қўшган халқимизнинг буюк шоир ва ёзувчилари ҳайкаллари ўрнатилган азиз маскан - Адиблар хиёбонида ўтказилган маънавий тарғибот тадбирлари талабаларда ўзгача таассурот қолдирмоқда.  

Университет талабалари иштирокидаги “Адиблар хиёбони” ва “Ғалаба боғи”да ташкил этилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари февраль ойига қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг