UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

26 сен 07:21
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУда Европа тиллари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди + ФОТО

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Ҳар йили 26 сентябрь – Европа тиллари куни дунё бўйлаб кенг нишонланиб келинади.

Европа Кенгаши ташаббуси билан 2001 йилдан буён бутун дунёда нишонланиб келинаётган ушбу байрам чет тилларни тарғиб этади, чет тиллар орқали жаҳон маданиятлари намойиш этилади.  

Шу куни дунё бўйлаб тил тарғиботига бағишланган маърифий кечалар ўтказилади. Жумладан, мамлакатимиздаги турли таълим муассасаларида ҳам чет тиллар куни муносиб нишонланади.

Хусусан, кеча Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам “Европа тиллари кунини биз билан нишонланг” мавзусида маънавий – маърифий тадбир бўлиб ўтди. Университетнинг Хорижий тиллар кафедраси ташаббуси билан ташкил  этилган мазкур Европа тиллари куни байрам дастурида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг бир гуруҳ офицер ва курсантлари, Тошкент вилояти Хорижий тилларни оммалаштириш агентлиги раҳбари З. Х. Раҳимова ҳамда университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалари иштирок этишди. Тадбирни университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Икром Аҳмедов табрик сўзи билан очиб берди.

Шунингдек, тадбирнинг расмий очилиш маросимида  сўз олган ЎзДЖТСУнинг Спорт ўйинлари факультети декани Норйигит Дусанов, Хорижий тиллар кафедраси мудири Феруза Норбоева ва бошқалар мазкур санани нишонлашдан кўзланган мақсад, ёшларни хорижий тилларни ўрганишга рағбатлантириш ҳамда турли маданиятлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашдан иборатлигини таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг,ЎзДЖТСУ талабалари корейс, япон, эрон ва Европа тилларида ўз табрикларини изҳор этишди. Талабалар ва Чирчиқ шаҳридаги 18-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган чет тилларидаги куй-қўшиқлар ҳамда турли маданиятлар акс этган саҳна кўринишлари намойиши Европа тиллари кунига бағишланган байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг