UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0

09 сен 07:29
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎЗДЖТСУ​га янги проректор тайинланди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. 

Йиғилишда иштирок этган  Жисмоний тарбия ва спорт вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов сўнгги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қаратилган кенг ислоҳотлар, хусусан, мазкур университетда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари ҳақида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Равшан Эрматов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан  Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига Баязитов Комил Фаритович тайинланганини ўқиб эшиттирди. 

Маълумот учун, Комил Баязитов бунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Комил Баязитов 1979 йилда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. 2004  йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтини (ҳозирги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини) тамомлаган. 2006 йилда ушбу университетнинг магистратура босқичи тугатган. Педагогика фанлари номзоди, доцент.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг