UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

01 июл 11:55
Янгиликлар

Тадбирлар, Болалар спорти

“Паҳлавон авлод”дан Хива тумани ёшларига совға ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хоразм вилояти Хива туманининг “Гулшан” маҳалласи номига монанд.

Кўчалари сўлим ва озода, дарахтларнинг сояси кишига завқ бағишлайди. Хонадонлар олди гулзор. Маҳалла жойлашган ҳудуд ҳам ўзгача. Жанубдан Туркманистон республикаси, ғарбдан Қўшкўпир тумани ва шарқдан Хива шаҳри билан туташ. Аҳолисининг сони 3700 нафардан зиёд. Умумий ер майдони 104 гектарни ташкил қилади.

Маҳалла ёшлари жисмоний тарбия ва спортни жуда севишади. Таъбир жоиз бўлса, маҳалланинг спорт билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлари қишнинг совуғида, ёзнинг жазирама иссиғида бир неча чақирим йўл босиб Хива шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабига қатнайди. Ота-оналари эса фарзандини машғулотдан қайтишини кутиб, ҳавотирда ўтиргани ҳам бор гап.

Ниҳоят, маҳалла аҳолиси, хусусан, уларнинг спортсевар фарзандларининг кўп йиллик орзуси ушалди. Темурбек Мадаминов раҳбарлик қилаётган “Паҳлавон авлод” оилавий корхонаси маҳалла марказида қаровсиз қолган стадион ўрнида кўп қиррали замонавий спорт мажмуасини бунёд этди.

Мажмуада гандбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, бадминтон майдончалари, сунъий қопламали мини футбол майдони, кураш ва тренажёр зали, шунингдек, югуриш йўлакчаси ва узунликка сакраш сектори ҳам мавжуд. Ҳаммаси тегишли тарзда жиҳозланган.

- Қувончимнинг чеки йўқ. Маҳалламизда ҳавас қилса арзигулик спорт иншооти қад ростлади. Эндиликда, ўқишдан ташқари вақтларим севимли спортим-стол тенниси билан шуғулланишим учун шароит яратилди. Бу менга нафақат илм-маърифат йўлида изланишлар олиб боришим, умуман, спортда ҳам улкан кўрсаткичларга эришишимга хизмат қилади. Ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун жуда миннатдорман, - дейди Огаҳий ижод мактабининг 9-синф ўқувчиси Ўғилжон Омонова.

Спорт мажмуасининг эътиборли жиҳати яна шундаки, унинг қошида фаввора, суҳбат масканлари, болалар аттракционларини қамраб олган “Дам олиш хиёбони” ҳам ташкил қилинган. Бу маданий ҳордиқ чиқаришнинг спорт билан бевосита узвийлигидан далолат беради.

Умуман олганда, буларнинг бари ҳукуматимизнинг тегишли қарорлари асосида тақдим этилган имтиёзли кредитлар ҳисобига қад ростлаган. Бунинг яна бир самараси, айни дамда у ерда етти нафар киши муқим иш ўрни билан таъминланган.

Келгусида мазкур спорт мажмуасини давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги спорт мактабига айлантириш режалаштирилган. Агарда, эзгу ниятлар амалга ошса, яна 40 нафарга яқин спорт мутахассиси иш ўрнига эга бўлади.

- Маълумки, юртимизда соғлом авлод тарбияси давлатимиз сиёсатининг асосий бўғинидан бирига айланган. Ҳар қандай ислоҳатни амалга ошириш учун энг аввало, юксак вазифаларни бажарадиган инсон соғлом, жисмонан бақувват ва тафаккуран  етук бўлиши зарур. Шундай экан, ушбу жараёнга улуш қўшиш барчамизнинг инсонийлик бурчимиз саналади. Шунга эътибор қаратиб, ўғлим Темурбекнинг ташаббуси билан мана шундай гўзал спорт иншоотини қуриб битказдик. Мажмуамизда аҳолининг турли қатлами, жумладан, ёшларимиз бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказишлари, севган спорт турлари билан шуғулланишлари мумкин, - дейди Шакир Мадаминов.

30 июнь – Ёшлар кунида “Гулшан” маҳалласида унутилмас воқеалик юз  берди. Шу куни спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. Очиғи, очилиш маросими коронавирус пандемияси туфайли кам сонли иштирокчи билан уюштирилди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари С.Салаев, Хива тумани ҳокими О.Матёқубов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи А.Палванов қатнашиб, ўзларининг илиқ фикрларини билдиришди.

- Бугунги кунда спорт ҳар бир хонадонга, ҳар бир оилага кириб бораётир. Мамлакатимизда аёллар ва болаларни спорт ва жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишлари учун ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган  қарорлар бу борада дастуриламал вазифасини ўтаётир. Сўнгги йилларда, спортимиз нақадар оммавийлашдики, у бевосита ҳамюртларимизнинг доимий ҳамроҳига айланди. Бунинг натижасида, Ўзбекистондан кўплаб Осиё, жаҳон ва Олимпиада ўйинлари чемпионлари етишиб чиқди ва яна етишиб келмоқда. Бу ўзбек халқининг нафақат куч-қудрати, балки турмуш маданияти ва истиқболининг ёрқин ифодаси. Буни дилдан англамоқ ва кўнгилдан қадрламоқ  керак, - дейди  вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Артик Палвонов.

Ҳа, воҳада спорти мажмуалари сони яна биттага кўпайди. Эндиликда, у Хива туманининг “Гулшан” маҳалласидан ташқари, унинг атрофида жойлашган Оқёп, Қорақум, Эски Қиёт, Бўстон ва Дошёқ маҳаллалари аҳолисини  жисмоний тарбия ва спортга бўлган иштиёқини ошириши табиий. Ажабмаски, яқин орада ушбу маҳаллалардан таниқли спортчилар етишиб чиқса.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади, Хива шаҳридан 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг