UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

09 май 10:53
Янгиликлар

Енгил атлетика

Пара енгил атлетика: Халқаро Гран-Прини 17 та медаль билан якунладик!

Италиянинг Жесоло шаҳри мезбонлик қилган пара енгил атлетика бўйича “Italian Open 2022” халқаро Гран-При турнири ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди.

Жумладан, эркаклар ўртасида F36/37 классида диск улоқтириш баҳсларида Шахбоз Ражаббоев 41,35 метр натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, худди шу йўналишда кумуш медаль ҳам ҳамюртимизга насиб этди. Аниқроғи, Ҳайрулло Мадаминов 38,44 метр натижа билан 2-ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, эркаклар ўртасида F32/33 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган вакилимиз Жасур Хўжаев 10,60 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Эркаклар ўртасида Т13 классида узунликка сакраш йўналишида Дониёр Ахмедов 5,95 метр натижа қайд этди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Аёллар ўртасида Т11 классида 200 метрга югуриш баҳсларида қатнашган Асила Мирзаёрова 28,07 сония вақт билан кумуш медални қўлга киритди. Худди шу йўналишда Т12 классида стартга чиққан ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова 29,73 сония натижа билан бронза медалига эга чиқди.

Шунингдек, эркаклар ўртасида F46 классида ядро улоқтириш баҳсларида қатнашган вакилимиз Мусулмонқул Ахмедов 12,07 метр натижа қайд этди ва бронза медали соҳиби бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Иззат Турғунов ҳамда Асила Мирзаёрова ўзларининг асосий йўналиши ҳисобланган узунликка сакрашдан ташқари биринчи марта югуриш баҳсларида ҳам иштирок этди ва ижобий натижалар кўрсатди.

Шу тариқа делегациямиз  “Italian Open 2022” халқаро Гран-Присини 17 та медаль билан якунлади. Шулардан 6 таси олтин, 5 таси кумуш ва 6 таси бронза.

Олтин 

Иззат Турғунов (2та)

Маҳлиё Акрамова (1та)

Дониёр Ахмедов (1та)

Ёқутхон Холбекова (1та)

Шахбоз Ражаббоев (1та)


Кумуш

Дониёр Ахмедов (2та)

Хайрулло Мадаминов (1та)

Жасур Хўжаев (1та)

Асила Мирзаёрова (1та)


Бронза

Жамолиддин Акобиров (2та)

Асила Мирзаёрова (2та)

Ёқутхон Холбекова (1та)

Мусулмонқул Ахмедов (1та)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг