UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

21 июн 13:20
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Пара сузиш: Берлинда 6 та медалга сазовор бўлдик

Германия пойтахти Берлин шаҳрида 17-20 июнь кунлари пара сузиш бўйича Жаҳон сериясига кирувчи анъанавий мусобақа бўлиб ўтди.

Кеча мусобақанинг сўнгги кунида спортчиларимиз бир нечта медалларга сазовор бўлди. Жумладан, аёллар ўртасида 200 метр масофага комплекс усулда сузиш баҳсларида иштирок этган Шоҳсанамхон Тошпўлатова 02:28.31 дақиқа вақт билан олтин медални қўлга киритди. Эътиборлиси, у Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида жами 6 та, яъни 50 метр эркин, 400 метр эркин, 100 метр баттерфляй, 100 метр чалқанча, 100 метр брасс ва 200 метр комплекс усулида сузиш баҳсларида кураш олиб боради.

Эркаклар ўртасида 200 метр комплекс усулда сузиш бўйича стартга чиққан Фирдавсбек Мусабеков 02:20.13 дақиқа натижа кўрсатиб, якунда кумуш медалга сазовор бўлди. У Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида 100 метр брасс ва 200 метр комплекс усулларида сузиш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Бугун шунингдек, эркаклар ўртасида 50 метр эркин усулда сузиш бўйича ҳамюртимиз Ислам Аслановга тенг келадиган рақиб топилмади. У олтин медалга сазовор бўлиши учун 00:24.67 сония натижа қайд этди. Асланов Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида 50 метр эркин, 100 метр баттерфляй ва 100 метр чалқанча усулда сузиш бўйича баҳсларда иштирок этади.

Бундан ташқари, эркаклар ўртасида 100 метр масофага чалқанча сузиш бўйича ўтказилган баҳсларда яна бир ҳамюртимиз Музаффар Турсунхўжаев 01:06.24 дақиқа вақт билан кумуш медалга сазовор бўлди. Музаффар Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида 50 метр эркин, 100 метр чалканча ва 100 метр баттерфляй усулларида баҳсларда қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон сериясининг дастлабки кунида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича аёллар ўртасида Шоҳсанамхон Тошпўлатова олтин, эркаклар ўртасида эса Музаффар Турсунхўжаев бронза медалига сазовор бўлган эди. Пара сузувчиларимиз Берлиндаги мусобақадан 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 6 та медаль билан қайтмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг