UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

12 сен 14:18
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Пара сузувчиларимиз Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалларга эга чиқишди

Ўзбекистонлик пара сузувчилар Лондонда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида навбатдаги кунида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдилар.

Эркаклар ўртасидаги 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ислам Арсланов кумуш медални қўлга киритди. Яна бир ҳамюртимиз Музаффар Турсунхўжаев эса финишга тўртинчи бўлиб етиб келди.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги 100 метрга эркин усулда сузиш беллашувларида пара сузувчимиз Шохсанам Тошпўлатова турнирнинг бронза медалига эга чиқди. Нигора Мирзохидова эса еттинчи ўрин билан кифояланди.

Ушбу медаллар спортчиларимизга келгуси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.

Маълумот ўрнида, дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан 600 га яқин спортчи иштирок этаётган ушбу мусобақада юртимиз шарафини жами 7 нафар пара сузувчиларимиз ҳимоя қилмоқда.

 

Эркаклар ўртасидаги 100 метрга эркин усулда сузиш (S13)

Ихар Боки (Беларус) – 50.74

Ислам Арсланов (Ўзбекистон) – 52.07

Кирило Гарашченко (Украина) – 52.40

 


 Аёллар ўртасидаги 100 метрга эркин усулда сузиш (S13)

Жилли Карлотта (Италия) – 58.79

Анна Стеценко (Украина) – 59.65

Шохсанам Тошпўлатова (Ўзбекистон) – 59.80

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг