UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0

12 дек 14:00
Янгиликлар

Таэквондо

Пара таэквондо. Бобур Қўзиев дунёнинг энг яхши мураббийи деб топилди!

Ўтган ҳафта Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида пара таэквондо бўйича Гран-При турнири бўлиб ўтганди.

Йилнинг сўнгги йирик мусобақаси якунида энг яхшилар ҳам эътироф этилди. Қувонарлиси, пара таэквондо бўйича терма жамоамиз мураббийи Бобур Қўзиев Бутунжаҳон таэквондо федерацияси томонидан 102 та давлат орасида “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясида ғолиб деб топилди ва махсус кубок билан тақдирланди.

Таъкидлаш керакки, якуний 3 та номзод орасида ҳамюртимиздан ташқари Бразилия ва Мексика терма жамоалари мураббийлари ҳам жой олган эди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон пара таэквондо терма жамоаси аъзолари жорий 2022 йилда 10 га яқин нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этди ва уларда 12 та олтин, 11 та кумуш ва 15 та бронза, жами 38 та медалга сазовар бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг