UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

25 май 11:03
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Параканоэчимиз Польшадаги Жаҳон кубогида ғалаба қозонди

Айни кунларда Польшанинг Познан шаҳрида параканоэ бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқич беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар учун бошланган мавсумнинг илк мусобақасида 20 га яқин мамлакат вакиллари қатнашмоқда

Қувонарлиси, кеча ўтказилган беллашувлар терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. KL3W қайиғида 200 метр масофага кечган беллашувда ҳамюртимиз Шаҳноза Мирзаева марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медални қўлга киритди. Спортчимиз масофани босиб ўтиш учун 48.217 сония сарфлади.

Параканоэ, Жаҳон кубоги. Польша
KL3W, 200 метр. Аёллар

1. Шаҳноза Мирзаева (Ўзбекистон) – 48.217

2. Лаура Шугар (Буюк Британия) – 48.821

3. Аманда Рейнольдс (Австралия) – 50.941

Мусобақа 26 май куни якунига етади. Яна 2 кун давом этадиган мазкур босқич доирасида терма жамоамизнинг бир қатор вакиллари ҳам ўз йўналишларида иштирок этиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг