UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0

31 авг 14:22
Янгиликлар

Токио-2020

Паралимпия ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси ичида бугунги вазият қандай?

Теглар :  Паралимпия
Токио шаҳрида Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.

Аммо, бугунги кунга келиб натижалар кутилганидан пастроқ кечмоқда. Olamsport.com сайти мухбири делегациямиздаги вазият юзасидан Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати вакили Малика Муродова билан суҳбатлашди.

"Хабарингиз бор, шу кунларда Япониянинг Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоасининг 48 нафар аъзоси 55 йўлланма билан ўз иштирокини давом эттириши керак эди. 

Лекин айрим вазиятлар сабаб 3 нафар дзюдочимиз, енгил  атлетика ва сузиш  турларидаги етакчи атлетларимиз афсуски мусобақаларда қатнаша олмади. Шу сабаб кутилган натижалар тенг баробар пастлаб кетди.

Дастлаб Нарита аэропортида делегация аъзолари ПЗР-тест синовларидан ўтказилганда пара дзюдочи Васила Алибоева ҳамда мураббий Шамсиддин Саидовда мусбат кўрсаткич аниқланиб, улар карантинга олинди. Ўйинлар ташкилий қўмитаси шартларига кўра, улар билан келган ва ён атрофида ўтирган жамоа аъзоларининг 22 нафари  эҳтиёт чораси сифатида изоляцияга олинди. Шунингдек  2 нафар спортчимиз пара енгил атлетикачи Бекжон Чеваров машғулот вақтида оёғидан жиддий жароҳат олди, пара сузувчи Дмитрий Хорлинда юрак хасталиги аниқланди. Шифокорлар иккала спортчининг  ҳам мусобақада иштирок этишини тақиқлашди.

Вазият мураккаб, ташкилотчилар томонидан қатъий назоратга олинган. Токио ҳукумати томонидан ажратилган масъул ходим изоляциядагиларини мунтазам кузатиб бормоқда. Бу ҳолат осон кечаётгани йўқ.

Делегациянинг медаллар борасида режалаштирган ва ғолибликка асосий даъвогар сифатида кўрилган атлетларнинг аксарияти бугунги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, бор имкониятларидан унумли фойдалана олишмаяпти.

Мухлислардан ана шундай мураккаб вазиятда ҳам матонат кўрсатаётган терма жамоамиз аъзоларини қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз.

Янги Ўзбекистонга янги ғалабалар ёр бўлсин! Олға Ўзбекистон!", - деди Малика Муродова ушбу вазиятга изоҳ билдирар экан. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
31 авг 15:09:36
Bulent
келиб келиб дунё рекордчиси учта тўртта йуналишда ғолибликка асосий давогар сузувчи Амилова ва фаворит енгил атлетикачимизни карантинга олингани ғалати худди атай кигандек
   
31 авг 21:04:22
Abdu'ani Abdulloh
Tokiyoda bu yil shubhali ishlar ko'p bo'lyapti!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг