UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30«Бургут Жерсига қўнди» - Хабиб ўзининг рекордини янгилаш учун Исламга ёрдам беради 0 20:07Ислам Махачев: "Царукян билан жангимиз бўлиши аниқ" 0 19:46Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин 0 19:25Волкановски фақатгина бир рақиб учун вазнини ўзгартиришга тайёрлигини айтди 0 19:03Дастин Порье Ислам Махачев билан жанг учун ўзгача либосларни қабул қилиб олди (ФОТО) 0 18:42Махачев Оливейрани Доғистондаги машғулот лагерига таклиф қилди 0 18:21АПЛ офсайдни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи 0 18:00"Конор Макгрегорнинг машғулот лагери тунги клубда ўтмоқда". Махачев Конор - Чендлер жанги ҳақида 0 17:38Абдусатторов, Синдаров, Мамедяров ва бошқалар. Шахмат юлдузлари Тошкентда беллашади 0 17:17Ўзбекистон хоккей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 16:53Жанубий Корея термаси Хавини ишга таклиф қилди 0 16:30Нурсултонни мағлуб этган Бакли энди Шавкат Раҳмоновни жангга чорлади 0 16:08Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ўсмир оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди 0 15:47Ислам Махачев ва Дастин Порьенинг ҳозир қандай формада эканлиги намойиш этилди 0 15:26"Барселона" Педри учун "Лас-Пальмас"га қўшимча 18 млн евро тўлади 0

16 сен 21:42
Янгиликлар

Бошқалар

Паралимпия тайёрлаш марказида қабул ўтказилмоқда + ФОТО

Теглар :  Паралимпия
Юртимизда ногиронлиги бор ёшларимиз учун Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида паралимпия йўналиши учун 10 фоизлик қабул квоталари ажратилди.

Юртимизда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишлари борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, паралимпия спорт турларини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизими йўлга қўйилганлиги, бу шубҳасиз мамлакатимизда Паралимпия ҳаракатига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамҳурликнинг яққол намунасидир. 

Хусусан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, илк маротаба айнан ногиронлиги бор ёшларимиз учун Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида паралимпия йўналиши учун 10 фоизлик қабул квоталари ажратилди.

Бугунги кунда мазкур йўналишда ўқиш истагини билдирган 300 нафардан зиёд  матонатли ёшларимиз томонидан ҳужжатлар топширилган бўлиб, 145 нафари имтиҳон натижалари асосида танлаб олиниши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг паралимпия спорт турларига жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган  пара спортчи ўқувчиларни қабул қилиш бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар мезонлари асосида жисмоний тайёргарлик ҳолатлари бўйича танловлар ташкил этилади.

Бугун Республикамизнинг 5 та Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида паралимпия йўналиши бўйича 1-курсга касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёни бўлиб ўтди.

Урганч, Қарши, Навоий, Нукус ҳамда Термиз Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида жами 138 нафар ёшлар касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этди.

Ушбу имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар Олимпия ва паралимпия заҳиралари коллежининг пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара сузиш, пара велоспорт, пара академик эшкак эшиш, пара пауэрлифтинг ва пара таэквондо спорт турлари бўйича 1-курс талабасига айланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг