UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0

12 фев 17:57
Янгиликлар

Стол тенниси

Паралимпиячилар ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди

Теглар :  Стол тенниси
Мамлакатимизда ёшларимизнинг билим олиши, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиб, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён қилиши учун кенг имкониятлар яратилган.

Бу жараёнда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, жисмоний имконияти чекланган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий кўмак бериш, билим олиши, саломатлигини мустаҳкамлаши, ўз қизиқиш ва интилишига мос касб-ҳунар эгаллаши, спорт билан шуғулланишини таъминлашга доимий эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ва Миллий паралимпия ассоциацияси томонидан жисмоний имконияти чекланган ёшлар ўртасида паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, уларни спортга кенг жалб этиш орқали жамиятга фаол интеграциялашувини таъминлаш, халқаро майдонлардаги нуфузли мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тарбиялаш ва улар ўртасида стол тенниси спорт турини янада оммалаштириш мақсадида стол теннис бўйича очиқ турнир ўтказилди.

Учтепа тумани 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган паралимпиячилар иштирок этди. Унда Иззатбек Ҳамроев, Умиджон Аҳмедов, Баҳодир Муллажонов шоҳсупага кўтарилди.

– Мазкур мусобақада жисмоний имконияти чекланган ёшларни стол теннисига бўлган қизиқишини кўриб очиғи ҳайратландим. Бизнинг асосий мақсадимиз уларнинг ўзлари қизиққан спорт турлари билан шуғуллантириш ва мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишлари учун имконият яратишдир, – дейди Нодира Бурҳонхўжаевa. – Энди биз мамлакатимиз бўйлаб паралимпиячилар ўртасида стол теннисини ривожлантириш учун бир қатор ишларни амалга оширамиз. Дастлабки вазифаларимиздан бири, ҳудудларда улар ўртасида мусобақа ташкил этишдир.


Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг