UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0

12 сен 17:32
Янгиликлар

Тадбирлар

Парижда Ўзбекистон ва Франция Паралимпия қўмиталари раҳбарлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти Париж-2024 ташкилий қўмитаси таклифига асосан Францияда бўлиб турибди.

Ташрифнинг иккинчи кунида Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳамда мамлакатимизнинг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев Франция Спорт, экспертиза ва қобилиятларни аниқлаш миллий институти (INSEP) бош директори Фабиен Кану ҳамда Франция Паралимпия қўмитаси президенти Марие-Амели Ле Фур билан учрашди. 

Самимий руҳда кечган музокаралар давомида Фабиен Кану Ўзбекистонда спортни қўллаб-қувватлаш борасида олиб бораётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, ўзбек спортчиларининг нуфузли ҳалқаро мусобақаларда муваффақиятли иштироки, давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган тизимли ишларнинг натижаси эканини алоҳида таъкидлади. Марие-Амели Ле Фур эса ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ўзаро тажриба алмашишга ва ҳамкорликда спорт тайёргарлик дастурларини ташкил этишга қизиқиш билдирди.

Бундан ташқари, томонлар Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлаш бўйича ўзаро тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилди. 

Шунингдек, Мухторхон Ташходжаев юқори даражали спортчиларни тайёрлайдиган институтнинг (INSEP) спорт инфратузилмаси билан ҳам яқиндан танишди. Француз томони эса ўзбекистонлик Паралимпия спортчиларини Париж-2024 Паралимпия ўйинларига янада пухта тайёргарлик кўришда ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш учун ушбу спорт базаларини тақдим этиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. 

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг