UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

13 окт 07:06
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Пекин-2022: Қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик муҳокама қилинди

Миллий олимпия қўмитаси олдида терма жамоаларимизни нафақат ёзги Осиё ва Олимпия ўйинлари, балки, қишки Олимпия ўйинларига тайёрлаш ҳам асосий вазифалар доирасига киради.

Кеча МОҚ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорат мактаби, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси вакилларининг Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлиги масалаларига бағишланган онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, шунингдек, қишки спорт турлари бўйича бир қатор малакали мутасаддилар иштирок этишди.

Учрашув кун тартибидан Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик, бу борада олиб борилаётган ишлар, қайси йўналишларда йўлланмалар олишимиз мумкинлиги, шунингдек, қишки спорт турларини юртимизда янада ривожлантириш масалалари ўрин олди. Учрашув иштирокчилари ўз йўналишлари бўйича олиб борилаётган ишлар, муаммоли вазиятлар ва уларнинг ечимлари хусусида тўхталишди.

Тадбир давомида МОҚ Бош котиби ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Вазият билан барчамиз яхши танишмиз. Ҳа, аввал ушбу спорт турини молиялаштириш масаласида муаммога дуч келганмиз. Ҳозир эса ҳукуматимиз бизни ҳар қачонгидан ҳам кучли қўллаб-қувватламоқда. Биз эса ҳамжиҳатликда ўз ишимизни кўрсатишимиз лозим”, – деди Ойбек Касимов.

Суҳбатда мутахассислар Президентимиз томонидан қабул қилинган “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4583 қарор ижросига ҳам алоҳида тўхталишди. Айтиш мумкинки, бу борада олиб борилаётган ишларнинг барчаси ҳам амалда ўз тасдиғини топмаяпти. Онлайн йиғилиш иштирокчилари келажакда бу жиҳатларга жиддийроқ эътибор қаратиш, соҳадаги камчиликларнинг олдини олиш борасида ҳамкорликда ишлашга келишиб олишди. Шунингдек, ҳар бир мутахассисдан ўз йўналишида мавзуга доир таклиф ва чора-тадбирлар режаси тақдим қилиниши сўралди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг