UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

08 сен 08:47
Янгиликлар

Тадбирлар

Пекинда қишки спорт турларига бағишланган йирик онлайн кўргазма ташкил қилинмоқда

Қишки спорт турларига қизиқадиган минглаб одамлар Пекинда бошланган Бутунжаҳон қишки спорт кўргазмасида (WWSE) жамланишмоқа.

Таъкидлаш жоиз, бу йил кўргазма тарихда биринчи марта онлайн тарзда ўтказилади. Онлайн ташриф буюрувчилар эксклюзив жонли кўргазмага қўйилган намойишдан баҳраманд бўлишлари мумкин.

WWSE 2016 йилда ўз ишини бошлагандан буён глобал қишки спорт турлари саноатидаги энг йирик ва обрўли кўргазмалардан бирига айланди. У қишки спорт турлари ресурсларини бирлаштиришни ва бу йўналиш учун глобал алоқа каналларини ўрнатишни мақсад қилган. 

Шу билан бирга ушбу соҳанинг маҳсулот ва хизмат кўрсатиш занжирини намойиш этади. Ушбу тадбир Пекинда «Муз ва қорда 300 миллион одам» лойиҳа доирасидаги ташаббуслардан биридир.

ХОҚ вице-президенти кичик-Хуан Антонио Самаранч шундай дейди: «300 миллион кишини қишки спорт турлари билан шуғулланишни рағбатлантириш нафақат сизнинг, балки ХОҚнинг ҳам мақсади. ХОҚ ва Халқаро қишки спорт турлари федерациялари биргаликда Хитойни қўллаб-қувватлайди. Кўргазма бунинг учун яхши имконият”.

WWSE Хитойдаги энг йирик саккизта Халқаро ярмарка ва хизмат кўрсатиш тадбирлардан бири бўлади.

Кўргазма доирасида А павильонида Пекин Олимпия ўйинлари Ташкилий қўмитаси қишки Олимпиадага кўрилаётган тайёргарлик масштабини намойиш этса, кўча спорти учун анжомлар ва Олимпия технологиялари мос равишда В ва С павильонларида ишқибозлар эътиборига ҳавола этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг