UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0

09 июл 12:20
Янгиликлар

Велоспорт

Политт "Тур де Франс" 12-босқичи ғолиби + ФОТО

Германиялик велопойгачи Нильс Политт "Тур де Франс" кўпкунлик велопойгасининг 12-босқичи ғолибига айланди.

Bora-Hansgrohe жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Политт белгиланган 159,4 км масофани 3 соату 22 дақиқа 12 сония ичида босиб ўтди. Иккинчи ўринни Movistar жамоасининг испаниялик пойгачиси Иманоль Эрвити (+0.31) эгаллади. Lotto Soudal вакили, австралиялик Харри Суини (+0.31) маррага учинчи бўлиб етиб келди.

Бугун 13-босқич пойгаси 219,9 км масофада ўтказилади. Ортда қолган 12 босқич якунларига кўра словениялик Тадей Погачар (UAE Team Emirates) пешқадамлик қиляпти. Колумбиялик Ригоберто Уран (+5.18) иккинчи, даниялик Йонас Вингегор (+5.32) учинчи поғонадан жой олган.

Маълумот учун, нуфузли "Тур де Франс" мусобақаси ўз тарихида 108-маротаба ташкил этиляпти. Бу йилги баҳслар Франция ва Андорра давлатлари ҳудудида ўтказиляпти. 21 босқичдан иборат пойганинг умумий масофаси 3 414 километрни ташкил қилади. Финиш 18 июль куни Париж шаҳридаги машҳур Елисей майдонида бўлиб ўтади. Ўтган йили Тадей Погачар (UAE Team Emirates) мусобақа ғолиби бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг