UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0

29 янв 15:35
Янгиликлар

Тадбирлар

Пойтахтимизда фестиваль доирасида спорт мусобақалари қизғин давом этмоқда

10 январь санасидан бошлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб «Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида оммавий спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси томонидан 10 январь санасидан бошлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб «Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида оммавий спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Фестиваль доирасидаги мусобақалар пойтахтимизда ҳам юқори савияда ўтказилмоқда десак муболаға бўлмайди. Жумладан, Сергели тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими, 1 ва 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан маҳаллаларда истиқомат қилаётган турли ёшдаги аҳоли иштирокида шахмат бўйича туман финал босқичи мусобақаси ўтказилди.

Бундан ташқари, Юнусобод туманидаги 1-сонли БЎСМда самбо бўйича очиқ биринчилик бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Бу каби мусобақалар республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг