UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0

09 сен 13:12
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича IX Осиё чемпионати бошланди

Теглар :  Сузиш
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз сузиш федерацияси ҳамда Осиё сузиш федерацияси (AASF) томонидан ташкил этилган ушбу нуфузли мусобақада қитъамизниг 26 давлатидан мингга яқин спортчи ғолиблик учун баҳслашмоқда. Чемпионатда Ватанимиз шарафини 130 дан ортиқ спортчи ҳимоя қилмоқда.

Чемпионатнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Қурбонов, сузиш федерацияси раиси Қ.Санақулов ва бошқалар мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар қилиб вояга етказишга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик самарасида ёшларимиз ўртасида сув спорти турлари оммалашиб бораётганини алоҳида таъкидлади. 

– Осиё чемпионати юқори даражада ташкил этилганини алоҳида таъкидламоқчиман, – деди Осиё сузиш федерацияси вице-президенти Вирендра Нанавати. – Мамлакатингизда барча соҳалар қатори спорт ҳам жадал тараққий этаётгани, болалар спортини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани, ёшларнинг барча қатламини – умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан тортиб олий ўқув юртлари талабаларигача ўзига қамраган ноёб тизимнинг йўлга қўйилгани таҳсинга лойиқ. Бундай эътибор спортчиларингизнинг халқаро майдонларда юксак натижаларга эришишига хизмат қилмоқда. 

Ўзбекистон сузиш федерацияси 1992 йили ташкил этилган. Мамлакатимизда сув спорти турларини янада ривожлантириш ва иш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида 2013 йилдан сув спортининг барча турлари мазкур федерация таркибига бириктирилди. Федерация томонидан сув спорти турларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, спортчиларнинг машғулот ўтказиши учун замонавий шароит яратиш, малакали мураббийлар тайёрлаш, нуфузли мусобақаларни ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

2014 йили пойтахтимизда Ўзбекистон сузиш федерацияси тасарруфидаги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди. Муассасада замонавий сузиш ҳавзаси, спорт зали, тренажёр зали, кийим алмаштириш, ювиниш, тиббиёт ва маъмурий хоналар мавжуд. Сузиш ҳавзаси сувни тозалаш ва ҳароратни бир маромда сақловчи замонавий ускуналар билан таъминланган. Юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий, халқаро талабларга жавоб берадиган сув спорти саройлари ва сузиш ҳавзаларининг барпо этилаётгани ўғил-қизлар ўртасида ушбу спорт турларига бўлган қизиқиш тобора ортишига хизмат қилмоқда. 

Спортчиларимиз турли нуфузли мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритаётир. Бугунги кунда 20 мингдан ортиқ ўғил-қиз мазкур спорт турлари билан юртимиздаги икки юздан ортиқ сузиш ҳавзасида мунтазам шуғулланаётир. 

Осиё чемпионатида Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган сузиш, синхрон сузиш, сув полоси ва сувга сакраш бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг