UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

22 апр 08:34
Янгиликлар

Каратэ

Premier League. Сайматов 7 ой кутилган медални тақдим этди

19-21 апрель кунлари Марокашнинг Работ шаҳрида нуфузли Премьер лига мусобақаси бўлиб ўтди.

Африка қитъасидаги мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси ҳам иштирок этди. Сайёрамизнинг 78 давлатидан 700 нафарга яқин каратэ усталари қатнашган мусобақа Токио Олимпиадасига муҳим рейтинг очколари тақдим этиши билан ҳам аҳамиятли эди. 

-60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган энг ишонган спортчимиз Садриддин Сайматов бронза медалини қўлга киритди. Бу медални терма жамоамиз 7 ой кутишига тўғри келди. Сўнгги бор бу каби нуфузли турнирда 2018 йилнинг октябрида медалга эга бўлган эканмиз. 

Аниқроғи, Япониянинг Токио шаҳрида ўтган Premier League сериясига кирувчи нуфузли мусобақада -67 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Узоқов бронза медалини қўлга киритган экан. Иқболжон Франция, Австрия, Қозоғистон вакилларини мағлуб этиб, ярим финалда туркиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйганди. Бронза медали учун баҳсларда эса Украина ва Франция каратэчиларидан устун келиб, бронза медали эгасига айланган эди. 

Рабатдаги Премьер лига мусобақасида қатнашган қолган каратэчиларимиз Санжар Абдукаримов, Иқболжон Узоқов (-67 кг), Достонбек Отаболаев (-75 кг), Баҳринисо Бобоева (-50 кг) ва Барно Мирзаева (-61кг) яна қуруқ қўл билан Ватанга қайтишди. Ундан аввалги Шанхай, Париж, Дубай, Зальцбургдаги мусобақаларда битта ҳам медал қўлга киритилмади. Бу кетишда Токио Олимпиадаси ўзбекистонлик каратэчиларсиз ўтадиган кўринади.    

Энг ишонган каратэчимиз Садриддин Сайматов рейтингда анча қуйига шўнғиб кетган. Унинг вазнида қозоғистонлик Ассадилов барчани хайратлантиришда давом этмоқда. У ўтган йили жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганидан кейин кетма-кет ўзи қатнашган барча мусобақалардан медал билан қайтмоқда ва айни пайтда рейтингнинг 4-поғонасига кўтарилиб олган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг