UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0

28 окт 16:20
Янгиликлар

Футбол

ПРЕВЬЮ. Бугунги Класико ҳақида нималарни билиш керак?

Бугун, 28 октябрь куни Ла Лиганинг 11-тури доирасида "Барселона" — "Реал Мадрид" учрашуви ўтказилади.

Ўйин 49 472 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган "Estadio Olímpico" стадионида бўлиб ўтади. Баҳсни Хесус Хиль Мансано бошқариб боради.

Турнир жадвалидаги ҳолат

Кеча "Жирона"нинг "Сельта" устидан қозонган ғалабасидан сўнг жамоа Ла Лигада пешқадам бўлиб турибди 28 очко билан. 

"Реал"да 25 очко, 2-ўрин, "Барса"да эса 24 очко, 3-ўрин. Агар бугун мардидликлар ғалаба қозонса яна пешқадамликка қайтади, каталонияликлар эса "Атлетико Мадрид"дан ҳам ортда қолиши мумкин (Мадриднинг иккинчи клуби битта захира ўйин бор).

Кимлар майдонга тушмайди?

"Барселона" сафида Кунде, Педри ва Сержи Робертолар майдонга тушмайди, де Йонг ва Левандовскилар сўроқ остида. Жамоа қайдномасини эълон қилмади. 

"Реал" сафида эса Себальос, Куртуа, Гульер, Милитао ўйинни ўтказиб юбориши аниқ. Жамоа қайдномани эълон қилиб улгурди.

Тахминий таркиблар

"Барселона": 1. Марк-Андре тер Штеген, 2. Хуан Канселу, 4. Рональд Араухо, 15. Андреас Кристенсен, 3. Алехандро Бальде, 32. Фермин Лопес, 18. Ориоль Ромеу, 6. Гави, 22. Илкай Гюндоган, 7. Ферран Торрес, 14. Жуан Феликс.

"Реал Мадрид": 25. Кепа Аррисабалага, 2. Даниэль Карвахаль, 22. Антонио Рюдигер, 4. Давид Алаба, 23. Ферлан Менди, 15. Федерико Вальверде, 18. Орельен Тчуамени, 8. Тони Кроос, 5. Жуд Беллингем, 11. Родриго, 7. Винисиус Жуниор.

Тарихга назар

Бугунги кунга қадар икки жамоа ўртасида жами 254 та расмий учрашув ўтказилган. Шундан 102 тасида мадридликлар, 100 тасида каталонияликлар ғолиб бўлишган. Яна 52 та баҳс дуранг билан якунланган.

Мураббийлар фикри

Хави: "Ҳар икки жамоада ҳам шароит бир хил. Бу 50га 50 дегани. Фаворит хеч қачон бўлмайди. Олдиндан нимадир дейин қийин. Тажрибамдан келиб чиқсак, "эль классико"да хеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди".

Анчелотти: "Жамоамда мотивация юқори. Бу муҳим баҳс – мавсумдаги биринчи класико. Ҳали 2-даврада жавоб ўйини бўлади, Суперкубок, кубок, ҳаттоки Чемпионлар лигасида ҳам учрашишимиз мумкин. Биринчи баҳсга яхши ҳолатда етиб келдик".

Прогноз

Кўплаб экспертлар бугунги учрашув жанговар кечиши ва якунда дуранг натижа қайд этилишини тахмин қилмоқда. Айримлари эса "Реал"нинг ғалабасини прогноз қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг