UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0

27 май 08:31
Янгиликлар

От Спорти

Президент қарорининг ижроси амалда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 11 март куни имзоланган “Йилқичилик ва от спортини яна-да ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамда Ўзбекистон поло федерацияси раиси Баҳромжон Газиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ айни пайтда Республикамиз бўйлаб вилоятлардаги от спортига ихтисослашган мактаблар ва йирик отхоналарни кўздан кечирмоқда.

Мутасаддилар дастлаб Самарқанд вилоятида бўлишди. Ҳозир эса Андижон вилоятидаги асосий отхона ва от спортига ихтисослашган мактаблар ўрганилмоқда. Маълумки, юртимизда ахалтеке ва қорабайир отларини етиштирадиган кўплаб мутахассислар мавжуд. Ишчи гуруҳ ташриф давомида ҳудудлардаги ана шундай вакиллар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича бир қатор истиқболли келишувларга эришмоқда. Мақсад эса мамлакатимизда зотдор ва наслли отларни кўпайтириш орқали от экспортини йўлга қўйиш, юртимизда от спортини яна-да ривожлантиришдир.

Ўрганишлар натижасида аниқланган камчилик ва муаммолар муҳокама қилиниб, керакли тавсиялар берилди. Таъкидлаш жоиз, федерация раҳбарияти келгусида Республикамизнинг барча ҳудудларига сафар уюштириб, вилоятларнинг бу борадаги имкониятларини ўрганиб чиқишни режалаштирган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг