UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

10 дек 11:02
Янгиликлар

Кураш, От Спорти

"Президент совғаси" - "Матиз" ва "Дамас" учун кураш ҳамда кўпкари мусобақаси ўтказилди

Айни кунларда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва Ҳосил байрами Республикамизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланмоқда.

Жумладан, куни кеча Бухоро вилоятининг Когон туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва Ҳосил байрами муносабати билан кураш ва кўпкари мусобақалари ўтказилди. Шунингдек, катта байрам тадбири ва оммавий сайллар бўлиб ўтди.

Кураш мусобақасида Республикамизнинг деярли барча вилоятларидан 1000 нафарга яқин катта, кичик полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқишди. Мазкур мусобақада 1-ўрин жондорлик полвон Эркин Дониёровга насиб этди ва Бухоро вилояти ҳокими томонидан бош соврин “Спарк” автомашинаси ҳамда 1 та от ва 1 та туя билан тақдирланди.

2-ўринни эгаллаган жондорлик Нурбек Тўраев 1 та туя ва 3-ўринни эгаллаган хоразмлик полвонга 1 та от совға қилинди. Совғаларни шахсан вилоят раҳбари ва шу билан бирга вилоят кураш федерацияси раиси Ўктам Барноев ҳамда Ўзбекистон миллий кураш федерацияси раиси ўринбосари Комил Юсупов топширди.

Ундан ташқари ўз вазнларида ғолиб бўлган қолган полвонларимиз ҳам қимматбаҳо совғалар ва 30 дона қўчқорлар билан тақдирланишди.

Шунингдек, байрам тадбирида кўпкари мусобақаси ҳам бўлиб ўтди. Унда биринчи ўринни қўлга киритган чавандозга ҳам “Спарк” автомашинаси совға қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг