UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0

12 май 11:09
Янгиликлар

Болалар спорти

Президент ташаббуси билан чекка қишлоқда спорт кошонаси иш бошлади ФОТОГАЛЕРЕЯ

Президентимиз жорий йилнинг 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Ховос тумани оқсоқоллари билан учрашувда меҳнат ва спорт фахрийлари туманнинг энг чекка қишлоғида ёшлар учун спорт мажмуаси қуриб беришни сўраган эди.

Ана шу эзгу истак ижросини таъминлаш мақсадида янгидан барпо этилган Хововс тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг тантанали очилиш маросимида жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоят, туман ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этди. 

Манзилли дастур асосида Жаҳонгир Келдиев раҳбарлигидаги “Фрегат” қурилиш фирмаси томонидан  бир кунлик қатнов куввати 520 нафар спортчини қабул қилишга эга бўлган янги замонавий 2-ТИП спорт мажмуаси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Стадион ёнидан ёшларнинг ёпиқ футбол, баскетбол, волейбол, гандбол, теннис, стол тенниси, бокс, шарқ якка кураши билан шуғулланиши учун ареналар янгидан барпо этилди. 

Мазкур спорт иншоотларини қуриш учун 4 миллиард 898 миллион 778 минг сўм маблағ сарфланди. Мажмуада 15 спорт туридан ташқари яна 5 та олимпия спорт турлари жумладан, енгил атлетика, эркин кураш, юнон-рум кураши,  камондан ўқ отиш, оғир атлетика бўйича тўгараклар ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган. Энди яқин келажакда спорт мажмуасида бир йўла 1 минг 100 нафар болалар, ўсмирлар, ёшлар спорт билан шуғулланиши мумкин.

– Спорт мажмуаси атрофи ободонлаштирилиб, манзарали дарахт ва турли гул кўчатлари экилгани, ўриндиқлар ўрнатилгани айни муддао бўлди, – дейди футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, ховослик Лутфилла Тўраев. – Бу ўз навбатида аҳолига яратилган яна бир қулайлик. Қишлоқ аҳли бўш вақтида бу ерда сайр қилиб маданий ҳордиқ чиқаради, спорт турлари билан шуғулланади. Биз бундай иншоотларни фақат Тошкетга бориб кўрганмиз.

Ховос тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби ихтиёрига берилган мазкур иншоотда бир кунда 500 нафардан ортиқ ўғил-қиз спортнинг 20 га яқин турлари сир-асрорларини тажрибали мураббийлардан ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган.

Суратлар муаллифи - Ф.Тошматов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг