UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0 15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0

01 июн 12:41
Янгиликлар

Тадбирлар

Президент топшириғи юзасидан ҳудудларга ташриф: МОҚ раҳбарияти Бухоро вилоятида

Теглар :  МОҚБухоро
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда спорт соҳасига оид қатор муҳим масалалар муҳокама қилиниб, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилган эди.

Бу борада Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги мутасаддилар Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Мутасаддиларнинг айнан ушбу вилоятга ташриф буюриши бежиз эмас. Сабаби, видеоселекторда давлатимиз раҳбари селекция ишларини янада кучайтириш, спорт таълим муассасалари фаолиятини яхшилаш бўйича Бухоро вилояти мисолида аниқ йўналиш кўрсатиб берган. 

Сафар давомида ишчи гуруҳ вилоят Олимпия захиралари коллежида спорт федерациялари, шунингдек, БЎСМ ва ИБЎСМларда фаолият олиб бораётган мураббийлар билан учрашув ўтказди. Унда қуйи бўғиндан – болалар спортидан уларни профессионал спортчи даражасида тайёрлаш босқичигача бўлган тизимни қандай шакллантириш, уларни тайёрлашда малакали тренерларни, ҳакамлик корпусини ривожлантириш бўйича фикр алмашишди.

Ўз навбатида, мутасаддилар иқтидорли ёшларни селекция қилишнинг янги механизмини йўлга қўйиш бўйича мулоҳазани ўртага ташлашди. Бунда туман ва шаҳарлар, секторлар миқёсида махсус мусобақалар ташкил этиш, уларда сараланган спортчилар кейинчалик вилоят, сўнг Республика чемпионатларида иштирок этиши ҳақидаги мисоллар келтириб ўтилган. Учрашув якунида маҳаллий мутахассислар янги механизм ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уни янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдиришди.

Ўзбек бокси юлдузларидан бири Аббос Атоевнинг бокс мактабига ташриф ҳам МОҚ раҳбарларида катта таассурот қолдирди. Яқинда фойдаланишга топширилган дзюдо зали, божхона бошқармасига қарашли спорт майдони ҳам кўздан кечирилди.

Куннинг иккинчи қисмида эса байдарка ва каноэ мажмуаси, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, шунингдек, Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва яна бир қатор спорт объектларига ташриф амалга оширилди.

Кечга яқин МОҚ раҳбарияти вакиллари маҳалла қизлари ўртасида чим устида хоккей бўйича Бухоро вилояти прокурори кубогининг финал учрашуви ва тақдирлаш маросимида иштирок этдилар. Ўша ернинг ўзида чим устида хоккейга мўлжалланган аренани вилоят ёшлари учун қайта таъмирлаш бўйича фикр алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг