UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

15 мар 07:44
Янгиликлар

Кураш

Қамашида миллий кураш бўйича мусобақа ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ҚашқадарёКураш
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани марказидаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида кураш бўйича 2-БЎСМ очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Спорт мактаби маъмурияти томонидан ташкил этилган мусобақада Қарши шаҳри, Яккабоғ ва Китоб туманларининг умумий ўрта таълим мактабларидаги кураш тўгаракларида қатнашаётган 260 нафардан зиёд ёш полвонлар жами 20 та вазн тоифасида гиламида ўзаро беллашишди. 

Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида мезбонлар - Қамаши туман БЎСМ-2 жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Қарши шаҳрининг “Кураш” маркази жамоаси иккинчи, Китоб туман жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади. 

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари 2020 йил 4-ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мардлик, жасурлик, ватанпарварлик, гуманизм ғояларини ўзида мужассам этган миллий спортимиз бўлган курашни оммалаштириш муҳим аҳамият касб этади, - дейди Қамаши туман 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Кураш” бўлими  мураббийи, мусобақа ташкилотчиси Абдулазиз Хурсанов. - Қарор доирасида қабул қилинган “Йўл харитаси” белгиланган чора-тадбирлар эса курашни келгусида Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритишга хизмат қилади.

Ғолибларни спорт мактаби маъмурияти, туман "Маҳалла" хайрия жамғармаси мутахассиси Рустам Эшмаматов, "Улуғбек" маҳалласи раиси ўринбосари Барат Қўчқоровлар қутлаб, уларга диплом, медаль ва эсдалик совғаларини топширди.

Фахриддин Чориев, сайтимизнинг Қашқадарёдаги мухбири

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг