UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

27 май 15:11
Янгиликлар

Болалар спорти

Қамашилик болалар уй шароитида машғулотларга зўр беришмоқда ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қашқадарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли спорт таълим муассасаларида карантин даврида спортчи-ўқувчилар уй шароитида мураббийлар томонидан берилаётган юкламларни бажаришмоқда.

Жумладан, вилоят бошқармаси тасарруфидаги Қамаши туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам уй шароитида масофадан тренерлари кўрсатмаларига амал қилиб, машғулотларни давом эттиришмоқда. 

Туманда ягона бўлган ушбу болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларининг кўпчилиги миллий ва халқаро мусобақаларнинг совринларини қўлга киритишга муваффақ бўлишган.  

Мазкур спорт мактабида бокс, дзюдо, таэквондо (ИТФ), таэквондо (ВТФ), кураш, белбоғли кураш, қўл тўпи, волейбол, қўл жанги, енгил атлетика, футбол, стол тенниси, бадиий гимнастика, оғир атлетика, шахмат-шашка каби жами ўн бешта спорт тури мавжуд бўлиб, 1565 ўғил-қиз 35 нафар тажрибали мураббйилар қўл остида маҳоратларини ошириб боришади.   

Спорт мактаби директори Дилшод Бердиевнинг таъкидлашича, ўғил-қизларнинг ўзлари танлаган спорт турлари бўйича эмин-эркин шуғулланишлари учун шарт-шароитлар етарлича яратилган. Мақсад – оммавийликни таъминлаб, спортга ошно болаларни катта спорт сари етаклаш ва терма жамоаларга муносиб издошлар тайёрлаш.   

Юксак орзулари сари одимлаётган спорт мактаби ёшлари карантин сабаб бугун уйда. Бироқ машғулотлар режага кўра масофадан давом эттирилмоқда. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг