UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

17 ноя 14:19
Янгиликлар

Кураш

Қамашилик ёш полвонлар "Бош прокурор кубоги" учун беллашди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги 2-БЎСМ спорт залида 2003-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида кураш бўйича “Бош Прокурор кубоги”нинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармонига мувофиқ ва Ўзбекстон Республикаси Прокуратура органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган мусобақа кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Қамаши туман прокурори Б.Баҳодиров, вилоят кураш федерацияси спорт директори Б.Боймуродов, туман туризм ва спорт бўлими бошлиғи У.Шарипов, туман кураш федерацияси ижрочи директори Ш.Юсупов, туман 2-БЎСМ директори Ш.Соатов иштирок этдилар.

Мусобақани туман прокурори Б.Баҳодиров тантанали равишда очиб, мураббийлар ҳамда спортчиларга омад тилади. Шундан кейин Ўзбекистон мадҳияси янгради.

Мусобақада ғолиб ва совриндорлар ҳамда турли номинациялар ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Турнир якунига кўра, 2-БЎСМ тарбияланувчилари умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритишди ва мусобақа бош соврини “Бош прокурор кубоги”рамзи туширилган кубокка эга чиқишди.

Туман босқичида ғолиб бўлган спортчилар жорий йилнинг 3-4 декабрь кунлари Қарши шаҳрида бўлиб ўтадиган вилоят босқичида иштирок этишади. 

Фахриддин ЧОРИЕВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг